Зариф: Форс Кўрфазидаги АҚШ армиясининг иштироки кескинликларни келтириб чиқармоқда
Эрон ТИВ раҳбари Хитойнинг Фоникс ахборот каналига берган интервьюсида, биз аввалдан ҳам Форс Кўрфазидаги АҚШ армияси иштирокининг ноқонуний эканлиги ҳамда кескинликларнинг асли омили бўлганини таъкидлаб келганмиз, деб айтди.
Эрон ТИВ раҳбари кеча Хитойнинг Фоникс ахборот каналига берган интервьюсида Форс Кўрфазида АҚШ ҳарбий кемасининг иштироки фақат кескинликлар ва нотинчликларнинг асл сабабчисидир ва АҚШ армияси Форс Кўрфазидаги иштирокини кучайтирганида, минтақадаги барча мамлакатлар турли нотинчликлар ва хавф -хатарга дучор бўлади, деб айтди.
Зариф шунингдек Эрон қудратли мамлакатдир ва ўз манфаатларини ҳимоя қила олади. АҚШнинг минтақадаги иштирокидан фақат минтақа мамлакатлари зарар кўради. Аммо АҚШ давлати Эронни таҳдид қилиш шароитида бўлмагани барчага маълум, деб изоҳлади.
Эрон Ташқи ишлар вазири ўз сўзларида АҚШ ҳарбий кучларининг Суриядан чиқарилишига тўхталиб, биз АҚШ давлатининг қандай дастур ва мақсадга эга эканлигидан огоҳ эмасмиз, аммо АҚШнинг минтақадаги сиёсатлари жуда хавфли ва нотўғридир ва ушбу сиёсатлар ўзгартирилиши керак, деб қўшимча қилди.