Саққиз шаҳрининг Зивия қалъаси ва Карафту ғори
(last modified Sun, 30 Dec 2018 08:27:11 GMT )
декабр 30, 2018 13:27 Asia/Tashkent
  • Саққиз шаҳри
    Саққиз шаҳри

Саққиз шаҳридан 50 километрлик узоқликда Зивия қишлоғининг четида ва бир тепалик устида Зивия номланган қадимий қалъанинг қолдиқлари жойлашган.

Ўтган ўн йилликлар давомида ўтказилган археологик тадқиқотлар натижасида маълум бўлишича, Саққиз туманининг ҳудудлари қадимий ёдгорликлар билан тўлиб-тошган. Аммо ушбу туманга шўҳрат келтирган тарихий обидалардан Зивия қадимий тепаси ва қалъаси ҳамда Карафту ғорини мисол келтириш мумкин.

Саққиз шаҳридан 50 километрлик узоқликда Зивия қишлоғининг четида ва бир тепалик устида Зивия номланган қадимий қалъанинг қолдиқлари жойлашган. Ушбу тепалик милоддан етти юз йил олдин мавжуд бўлган қадимий бир шаҳарнинг қолдиқларидир. Мазкур тепаликда топилган қадимий ва қимматбаҳо ашёлар  ўттиз асрлик тарихга эгадир. Афсуски, Зивияда мавжуд бўлган кўплаб қимматбаҳо ашёлар  Эрондан Исломий инқилоб ғалабасидан олдин олиб кетилган ва бугунги кунларда Европа ва Америка музейларининг зийнатларига айланишган. Зивияда топилган фақат кам миқдордаги экспонатлар Эрон музейларида сақланмоқда.

Саққизда жойлашган Зивия қалъаси 
Саққиўздаги қадимий Зивия қалъаси 

Зивия қалъаси милоддан олдинги тўққизинчи ва олтинчи асрларнинг инсоният  меъморчилигида  бўлган шоҳкорлардан ҳисобланади. Мазкур қалъа ҳам меъморчилик ва  ҳам санъат ёдгорлиги сифатида ўша тарихий даврнинг муҳим обидаларидан саналади. Ушбу қалъа Эрон шимоли-ғарбида  ҳукмронлик қилган  моноий қавмларига тегишли бўлган. Зивия тепасининг хос  бўлган табиий ва стратегик мавқейи ушбу қалъанинг бунёд бўлишига сабаб бўлган.

Биринчи бор ушбу  тарихий қалъа тўғрисида ошурийлар йилномаларида маълумот берилган. Мазкур маълумотларга кўра, милоддан олдинги тўққизинчи асрдан олтинчи асргача моноий қавмлари ўзларинининг урушларида ушбу қалъа орқали кўплаб ҳарбий амалиётлар ўтказишган.

Зивия қалъасида ўтказилган археологик қазилмалар

Зивиянинг халқаро шўҳратга эга бўлгани шамсий 1325 йилга бориб тақалади. Ўша йилда қалин қор тушиши ва  сурункали ёмғирлар натижасида Зивия тепасининг юқори қисми бузилади ва ундаги қадимий ва қимматбаҳо ашёлар тасодуфий тарзда кашф этилади.

Зивия қалъасида кашф этилган қимматбаҳо  ашё
Зивия қалъасида кашф этилган қимматбаҳо  ашё

 

Биринчи археологик тадқиқотлар ушбу тепада милодий 1945 йилда америкалик археолог Роберт Райсон томонидан ўтказилади ва шу тартибда кейинги даврларда ҳам ушбу заминада қатор тадқиқотлар ўтказилади.

Зивия қалъаси 
Зивия қалъаси 
Зивия қалъасидан топилган қимматбаҳо ашёлар

Эроннинг муҳим, тарихий  ва  йирик ғорларидан бири  Карафту ғоридир. Ушбу ғор Курдистон вилоятида  ажойиб табиий жозибаларга эга ва  муҳим бўлган сайёҳлик масканларидан бири ҳисобланади. Карафту ғори Саққиз шаҳридан 72 километрлик узоқликда  ва Карафту қишлоғи яқинида жойлашган. Бир оҳактош  тоғи қўйнидаги ушбу ғор чуқур бир даранинг шимоли қисмида  жойлашган  ва унда кўплаб бошпаналар, сағаналар ва чуқурликлар мавжуд.Қиш фаслларида ғорнинг ичи иссиқ ва ёз кунларида эса ғордаги ҳаво салқин ва совуқ бўлади.

Саққизнинг Карафту ғори

Олдинги вақтларда Карафту ғорига кириш учун қийин тоғ йўлларидан фойдаланишган. Ҳозирги вақтда эса темирдан қулай зинапоялар қуришган ва ғорга кириш осон бўлган.

Карафту ғорига чиқиш зинапоялари

Карафту мезозой даврида сув остида бўлган ва ушбу даврнинг охирларида , тахминан  60 миллион  йил олдин, сув остидан ташқарига чиққан. Ушбу ғорнинг узунлиги қарийб 750 метрни ташкил этади ва унда кўплаб иккинчи даражали  йўллар  ҳар томонга қараб ёйилган. Ғорнинг меъморчилик  кўриниши катта тошлардан ташкил топиб, тўрт қаватдан иборатдир.

Карафту ғори
Карафту ғориг
Карафту ғориг

Минтақа археологлари мазкур ғорнинг тўртинчи қаватини  “Эрмитаж зали” деб аташган. Зеро  ғорнинг мазкур қавати ўзига хос гўзаликка эгадир. Карафту ғорида иккита бино кўзга ташланади. Айтишларича, бу бинолар Ашконийлар даврига тааллуқли бўлиб, милоддан икки аср олдин қурилган. Кашф этилган ёдгорликлар, ашёлар, йўлаклар, қазилган хоналар ва  ўймакорлик қилинган даворлар  мазкур ғорда одамлар яшашганларидан далолат беради. Ғор ичидан бир кичик дарё ҳам ўтган ва ушбу кичик дарё бир нечта шар-шараларни вужудга келтирган ва ундаги  ҳовузда ҳам чучук ва зулол сув оқади. Хуллас, Карафту ғори тарихий жозибалари, табиий гўзаллиги ва ажойиблиги билан  Курдистон вилоятининг  муҳим сайёҳлик масканларидан бўлиб, ҳар бир кўрувчининг диққатини ўзига жалб этади.

Карафту ғори
Карафту ғори
Карафту ғори
Карафту ғори