Шамхоний: минтақа халқлари АҚШ лойиҳасининг амалга оширилишига йўл қўйишмайди
(last modified Sun, 30 Dec 2018 14:54:21 GMT )
декабр 30, 2018 19:54 Asia/Tashkent
  • Шамхоний: минтақа халқлари АҚШ лойиҳасининг  амалга оширилишига йўл қўйишмайди

Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгашининг котиби эрксевар халқлар ва муқовимат кучлари " аср муомаласи" номли АҚШ лойиҳасининг ижро этилишига ҳеч қачон ижозат беришмайди, деб таъкидлади.

ИРНА тарқатган   хабарга кўра, Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби Али Шамхоний  Теҳронда Фаластин исломий жиҳод ҳаракати бош котиби Зиёд Аннахолани қабул қилганида сионистик режим ОАВининг кенг қамровли таблиғотлари остида Фаластин халқига қарши давом этаётган йирик жиноятлар такфирий гуруҳларнинг ваҳшийларча ҳаракталари ва шафқатсизлигининг  ошишига сабаб бўлган. Бу масала фаластинликлар армонларини амалга ошириш йўлидаги қўшимча муаммо ва зулмдан ўзга нарса эмас,  деб изоҳлади.

Шамхоний  фаластинликларни ҳимоя қилиш Эрон ташқи сиёсатининг энг муҳим мавзуларидан эканлигига тўхталиб,  Исломий Инқилоб ғалаба қозонганидан бери  Эрон ҳар доим  курашувчан ва мазлум Фаластин халқи ёнида бўлган. Эрон бу йўлини муқовимат кучлари ғалаба қозонишига қадар давом эттиради,  деб қўшимча қилди.

Фаластин исломий жиҳод ҳаракати бош котиби ҳам Эрон ислом жумҳуриятини ҳар доим Фаластин халқининг ҳомийларидан эканлигини таъкидлаб,  муқовимат кучлари ўтмишга қараганда  юқори даражадаги потенсиал ва қудратга эгадир, деб айтди. У шунингдек  ушбу потенсиал   " Қайтиш ҳаққи " кўча намойишларида ҳамда сионистик режимининг сўнгги мағлубиятида баралла намоён бўлди,  деб изоҳлади.

Ёрлиқ