Январ 02, 2019 11:32 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Фаластин халқи ўртасида бирликнинг аҳамиятини таъкидлади
    Эрон президенти Фаластин халқи ўртасида бирликнинг аҳамиятини таъкидлади

Ҳасан Руҳонийга кўра, Фаластин мазлум халқининг бузилган ўз ҳуқуқларини қайта тиклашлари учун ишғолгар Исроил режимига қарши кураш ва қатъиятлик кўрсатишлари талаб этилади. 

Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Фаластин мазлум халқининг бузилган ўз ҳуқуқларини қайта тиклашлари учун ишғолгар Исроил режимига қарши кураш ва қатъиятлик кўрсатишлари талаб этилади. 

Эрон президенти матбуот сайти тарқатган хабарига кўра, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний сешанба куни Теҳронда Фаластин исломий жиҳод ҳаракати бош котиби Зиёд ан-Нахола билан учрашган чоғларида,

Фаластин миллатининг ишғолгар Сионистик режимнинг зулм ва ситамлари ва тажовузлари қаршисида 70 йилдан буён сабот ва матонат билан кураш олиб бораётганларига ишора қилиб, шундай айтдики,

барча мусулмонлар Фаластин халқининг ўз ҳуқуқларини қайта тиклашлари, Фаластин аҳолиси қочқинларининг ўз уйларига қайтишлари ва доимий пойтахт ҳисобланмиш Қудси шарифни озод этишлари учун қўллаб-қувватлашлари керак. 

Зиёд ан-Нахола ҳам Фаластиндаги охирги ўзгаришлар ва муқовамат гуруҳларининг Сионистларга қарши курашдаги қатъиятликлари ҳақида алоҳида тўхтатилб ўтди. 

Ёрлиқ