Эрон терма жамоаси Яманни тор-мор қилди
(last modified Tue, 08 Jan 2019 05:45:58 GMT )
Январ 08, 2019 10:45 Asia/Tashkent
  • Эрон терма жамоаси Яманни тор-мор қилди

Кеча футбол бўйича Осиё Кубогининг 1-тури доирасида «D» гуруҳидаги дастлабки учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда мусобақанинг фаворитларидан бири Эрон терма жамоаси дебютант Яман термаси билан баҳсга киришди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди (5:0).

Учрашувнинг 12-дақиқасида Меҳди Тареми ҳисобни очди (1:0). 23-дақиқада эса Яман терма жамоаси аъзоси Саоуд Ал-Совади ўз дарвозасини ишғол қилди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Меҳди Тареми яна бир бор гол урди ва дублга эришди (3:0).

2-бўлимнинг 53-дақиқасида Сардор Азмун ҳисобни 4:0 кўринишига олиб келди. Сўнгги гол Саман Ғаддос томонидан киритилди (78-дақиқа).

Шу тариқа, Эрон терма жамоаси Осиё Кубогидаги биринчи ўйинида Яман термаси устидан 5:0 ҳисобидаги  ишончли ғалабани қўлга киритди.

Осиё Кубоги—2019

«D» гуруҳи, 1-тур

7 январь, душанба

Эрон — Яман 5:0

Голлар: 1:0 — 12 Меҳди Тареми, 2:0 — 23, автогол, Саоуд Ал-Совади, 3:0 — 25 Меҳди Тареми, 4:0 — 53 Сардор Азмун, 5:0 — 78 Саман Ғаддос.

Ёрлиқ