Январ 10, 2019 13:09 Asia/Tashkent
  • Эрон армияси ҳаво кучларининг ҳарбий машқлари бошланди

Эрон марказидаги Исфаҳон провинциясида Эрон ислом жумҳурияти армияси ҳаво кучларининг 8 - ҳарбий машғулотлари бошланди.

Бугун Эрон армияси ҳаво кучлари қўмондонининг ўринбосари генерал Ҳамид Воҳидий  "Ҳарими вилоят фидокорларининг ҳаво қудрати -97" номли ҳарбий машқлар хусусида ҳарбий машқларнинг амалиёт босқичи бошланишининг илк кунида  " Эф-5" ҳарбий самолётлари ҳамда Эронда ишлаб чиқарилган "Соиқа" ҳарбий учоқлари эҳтимолий душманнинг муҳим марказлари ва  авиабазалари,  жумладан учиш линиялари, радар станциялари ва ракета учириш системалари, қурол-яроқ омборларини нобуд этишга муваффақ бўлдилар деб айтди.

Ҳарбий машқлар наттоғи Алиризо Ангеза машғулотларда илк маротаба Эрон армияси ҳаво кучлари ҳарбий учувичисиз учоқларининг қатнашаётганига тўхталиб, учувчисиз учоқлар Эронда ишлаб чиқарилган ва  турли бомбаларни ташиш қобилиятига эгалар,  деб таъкидлади.

   

Ёрлиқ