Котлет
Январ 10, 2019 18:52 Asia/Tashkent
Котлет тайёрлаш...
Котлет таомини тайёрлаш учун керакли маҳсулотлар:
- Қийма - 300 грамм.
- Картошка - 4 дона.
- Тухум - 2 дона.
- Пиёз - 1 дона.
- Сухари нони ё уни - керакли миқдорда.
- Туз, мурч ва зардчӯба - таъмига қараб.
Котлетни тайёрлашда пиёзни қирғичдан ӯтказамиз. Олдиндан қайнатилган картошкаларни ҳам қирғичдан ӯтказамиз.
Охирида эса қийма, тухум, туз, мурч ва зардчӯбани ҳам унга солиб, маҳсулотларни бирга қӯшамиз.
Бу қоришмани яхшилаб аралаштирамиз ва улардан айлана шаклида котлет ясаймиз.
Кейинги марҳалада қозонни қизитиб, котлетларни икки томондан паст оловда 45 дақиқа муддатида ёғда қовурамиз.
Таом тайёр!
Ёрлиқ