Польшанинг муваққат ишлар бўйича ишончли вакили Эрон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди
(last modified Sun, 13 Jan 2019 08:22:12 GMT )
Январ 13, 2019 13:22 Asia/Tashkent
  • Польшанинг муваққат ишлар бўйича ишончли вакили Эрон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди
    Польшанинг муваққат ишлар бўйича ишончли вакили Эрон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди

Америка ва Польша муштарак мезбонлигида Ўрта Шарқда сулҳ ва хавфсизлик номли Эронга қарши конференция ўтказилишига эътироз билдириб, Польшанинг Эрондаги муваққат ишлар бўйича ишончли вакили Эрон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. 

АҚШ ва Польша муштарак мезбонлигида Ўрта Шарқда сулҳ ва хавфсизлик номли Эронга қарши конференция ўтказилишига эътироз билдириб, Польшанинг Эрондаги муваққат ишлар бўйича ишончли вакили Эрон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. 

АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео Эрондан қўрқитишга қаратилган жирканч сиёсатлари давоида жума куни Вашингтоннинг дастурлари ҳақида маълум қилиб, Америка ва Польшанинг биргаликдаги мезбонлик шаклида Ўрта Шарқда тинчлик ва хавфсизлик деб аталган Эронга қарши конференциянинг 13-14 феврал кунлари Польша пойтахти Варшавада ўтказилишини хабар қилган эди.  

Муҳаммад Жавод Зариф АҚШнинг Польша пойтахти Варшавада Эронга қарши йиғилиш ўтказишга доир режаларига муносабат билдириб, ўзининг твиттер саҳифасида шундай ёздики, кимда ким АҚШнинг Эронга қарши намойишларида иштирок этган бўлса, ёки ўлиб кетди ёки обрўсиз бўлди ёки кераксиз бўлиб қолди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Эронга қарши йиғилиш учун мезбонлик қилаётган Варшавани танқид қилиб шундай айтдики, Польша давлати ушбу шармандалик доғини асло кеткиза олмайди.  Ҳолбуки, Эрон Польшани иккинчи жаҳон урушида қутқарган эди. Энди эса, Эронга қарши масхаробозлар циркига мезбонлик қилияпти. 

Польшанинг Эрондаги муваққат ишлар бўйича ишончли вакили ҳам ушбу конференциянинг ўтказилиши ҳақида изоҳ бериб ўтди. Унга кўра, Польшанинг позицияси АҚШ расмийларининг баёнотларидан фарқ қилади.