Эроннинг Караж шаҳри яқинида Boeing 707 самолёти ҳалокатга учради - видео
(last modified Mon, 14 Jan 2019 06:44:33 GMT )
Январ 14, 2019 11:44 Asia/Tashkent

Бугун, душанба куни 14 январь куни Теҳрон шаҳри яқинидаги Караж шаҳрининг Зибодашт минтақасида Boeing 707 юк ташувчи  самолёти  ҳалокатга учради.

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридан Караж аэропортига парвоз қилган Боинг 707 юк ташувчи самолёти хато туфайли Зибодашт минтақасида ҳалокатга учраган. Самолёт учувчиси ҳаво кемасини учиш-қўниш йўлагида қўндира олмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлган.

Мазкур самолёт Эрон ҳаво йўлларига таалуқли бўлмаган.