Эрон армияси Караж яқинида ҳалокатга учраган юк ташувчи самолёт ҳақида маълумот берди
(last modified Mon, 14 Jan 2019 08:24:12 GMT )
Январ 14, 2019 13:24 Asia/Tashkent

Эрон армияси умумий алоқалари ўз баёнотида маълум қилишича, бугун 14 январ куни эрталаб Боинг 707 юк ташувчи самолёти Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридан парвоз қилган ва Теҳрон жанубидаги Фатҳ ал-Бурз аэропортида фавқулотда қўниш пайтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган. 

Эрон армияси умумий алоқалар баёнотида қайд этилишича, ушбу юк ташувчи самолёт учиш-қўниш йўлагининг охиридаги деворга бориб урилади. Натижада эса, самолёт ёниб кетади. 

Лайнер юк самолёти бўлган ва Бишкекдан Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрига парвоз қилаётган эди. 

Шунингдек, Эрон тез-тиббий ёрдам бериш ташкилоти матбуот котиби Мужтабо Холедийнинг маълум қилишича, ушбу самолётда 16 нафар инсон бўлган, улардан етти нафарининг жасади ҳалокат юз берган жойдан топилган.

Бортда 16 нафар экипаж аъзоси бўлган. Учувчилар қутқарилди, экипажнинг икки аъзоси ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланган, қолганларнинг тақдири номаълум.  

Холидийнинг қўшимча қилишича, самолёт муҳандиси тирик қолган ва шифохонада ётқизилган.