Франция вакили сионистик режим элчисини чиқариб юборишга чақирмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i96824-Франция_вакили_сионистик_режим_элчисини_чиқариб_юборишга_чақирмоқда
Франция парламенти вакилларидан бири Париж ҳукуматини Исроил режими элчисини чиқариб юборишга ва Париждаги Исроил элчихонасини ёпишга чақирди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 22, 2025 18:43 Asia/Tashkent
  • Франция вакили сионистик режим элчисини чиқариб юборишга чақирмоқда
    Франция вакили сионистик режим элчисини чиқариб юборишга чақирмоқда

Франция парламенти вакилларидан бири Париж ҳукуматини Исроил режими элчисини чиқариб юборишга ва Париждаги Исроил элчихонасини ёпишга чақирди.

* Франция парламенти вакили Томас Пост кеча  сионистик режим кучлари  Ғарбий Соҳилдаги қочқинлар лагерига кираверишда хорижлик дипломатларга қарата ўт очганидан кейин, мамлакат ҳукуматини Исроил элчисини  чиқариб юбоиршга ва бу режимнинг Париждаги элчихонасини ёпишга чақирди.  Томас Порте шунингдек, Х ижтимоий тармоғида ҳам исроиллик ҳарбий жиноятчилар дипломатларни, жумладан бир французни ҳам отиб ташлашди. Франция эса Исроил элчисини чақириши керак, деб ёзди.

*  АҚШ сенатори ва сионистик режим танқидчиси Берни Сандерс  Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида  Ғазо бўлгасининг деярли бутун аҳолиси тўйиб овқатланмайди. Тарих АҚШнинг бу даҳшатли инсоният фалокатни яратишда иштирок этганини унутмайди. АҚШ ҳар йили Исроил режимига камида 3,8 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам беради ва  2023 йил октябрь ойида сионистлар томонидан Ғазо бўлгасини бомбардимон қилиш бошланганидан бери бу режимга яна миллиардлаб доллар ёрдам кўрсатди деб маълум қилди.

*  АҚШнинг Бломберг нашри ҳам ўз ҳисоботида Доналд Трамп Европанинг юқори мартабали расмийлари билан музокаралар чоғида Украинадаги урушда Россия ғалаба қозонаётганига ишончиини очиқ айтди , деб эълон қилди. Бу нашрга кўра. Доналд Трамп Кремлнинг айрим фикрларини такрорлаб, Европа етакчиларига Украина билан урушда Россиянинг ҳарбий учтунлигини тан олишга тайёр эканига ҳам ишора қилди.

*  Сан-Паула шаҳридаги Кампинас университети қошидаги Бразилия миллий энергия ва материаллар тадқоқотлари марказида Эрон эксперлар иштирокда БРИКСга аъзо мамлакатлар олимларининг нейро-соғлиқни сақлашга қаратилган биотехнология бўйича ишчи гуруҳнинг 6- йиғилиши ўтказилди.