Караж шаҳри яқинида юз берган авиаҳалокатда 15 киши қурбон бўлди
(last modified Mon, 14 Jan 2019 12:53:56 GMT )
Январ 14, 2019 17:53 Asia/Tashkent
  • Боенг 707\
    Боенг 707\" русумли юк ташувчи самолётнинг ҳалокати

Теҳрон ғарбидаги Албурз провинцияси ҳокими Караж шаҳри яқинидаги Зебодашт минтақасида " Боенг 707" русумли юк ташувчи самолётнинг ҳалокати оқибада 15 нафарни қрубон бўлганилиги ҳақида хабар қилди.

Албурз провинцияси ҳокими Изаттулоҳ Шаҳбозий ИРНА ахборот агентлигига берган интервьюсида, бугун "Боенг 707" русумли   юк ташувчи самолёт  Бишкекдан Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрига гўшт олиб келиши пайтида ҳалокатга учради. Боинг 707 юк ташувчи самолёти Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридан парвоз қилиб, Теҳрон жанубидаги Фатҳ ал-Бурз аэропортида фавқулотда қўниш пайтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган деб айтди.

 Шаҳбозийга кўра, бу ҳодисада 15 нафар қурбон бўлиб бир киши нажот топган.

Албурз провинцияси ҳокими юк ташувчи самолётни Эрон ислом жумҳурияти армиясига тегишли бўлгани ва хусусий секторга ижарага берилганини ҳам қўшимча қилди.