Қашқовий: Мино шаҳидларининг ҳуқуқини қайта тиклаш учун ишлар давом этмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i4231-Қашқовий_Мино_шаҳидларининг_ҳуқуқини_қайта_тиклаш_учун_ишлар_давом_этмоқда
Эрон ташқи ишлар вазирининг мамлакат ташқаридаги эронликлар ва парламент ишларидаги консулининг муовини Мино шаҳидлари ҳуқуқини қайта тиклаш ва бу фожеа сабабларини ошкор этиш бўйича ишлар давом этмоқда деб таъкидлади.
(last modified 2018-08-22T17:47:35+00:00 )
сентябр 08, 2016 19:06 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазирининг мамлакат ташқаридаги эронликлар ва парламент ишлари бўйича консул муовини Ҳасан Қашқовий
    Эрон ташқи ишлар вазирининг мамлакат ташқаридаги эронликлар ва парламент ишлари бўйича консул муовини Ҳасан Қашқовий

Эрон ташқи ишлар вазирининг мамлакат ташқаридаги эронликлар ва парламент ишларидаги консулининг муовини Мино шаҳидлари ҳуқуқини қайта тиклаш ва бу фожеа сабабларини ошкор этиш бўйича ишлар давом этмоқда деб таъкидлади.

Эрон талабалари ахборот агентлиги ИСНО тарқатган хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазирининг мамлакат ташқаридаги эронликлар ва парламент ишлари бўйича консул муовини Ҳасан Қашқовий  Мино фожесининг турли сабабларига тўхталиб,  Минода шаҳид бўлганлар шахсиятини аниқлаш ва уларнинг пок жасадларини ватанга қайтариш масаласи  бу фожеадан кейин энг муҳим ташаббуслардан эди деб изоҳлади.

Қашқовий шунингдек  бу фожеа аввалидан бошлаб Эрон ислом жумҳуриятининг кўриб чиққан чоралари ва хатти ҳаракатларига ишора қилар экан,  бу қайғули фожеа аввалидан Эрон Ташқи ишар вазирлиги ва президентнинг биринчи муовини  бу мавзуни сўраб сўраштиришни бошлашди деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги консулининг муовини ўз сўзларида Мино фожеаси борасида эронлик ва арабий делегацияларнинг йиғилишларига ишора қилар экан,  кўп ижобий таъсирни ўтказган Исломий Иниқлоб Муаззам раҳбарининг бўйруқларидан сўнг,  эронлик шаҳидлар жасадлари аниқланиб Эронга қайтарилди деб аниқлик киритди.

Қашқовий шунингдек Эрон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан барча халқаро арсаларда Мино фожеаси мавзусини ўртага қўйилганлигини баён этиб,  фақат Мино ҳодисаси мавзусида  570 та расмий ва норасмий мақолалар ёзилган. Бу мақолалар Халқаро арсасида катта сиёсий таъсирга эга деб айтди.