Эрон ва Озарбайжон мудофаа ва ҳарбий ҳакорликларни кенгайтиради
(last modified Wed, 16 Jan 2019 08:16:39 GMT )
Январ 16, 2019 13:16 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Озарбайжон мудофаа ва ҳарбий ҳакорликларни кенгайтиради
    Эрон ва Озарбайжон мудофаа ва ҳарбий ҳакорликларни кенгайтиради

Эрон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи шундай айтдики, Озарбайжон мамлакати энг яхши қўшнилардан бўлиб, тарихий, маданий яқинликлари ва ўхшашликлари жиҳатидан Эрон учун ўта муҳим аҳамият касб этади 

Ирна ахборот агентли тарқатган хабарга кўра, Эрон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқерий чоршанба куни Бакудаги Ҳайдар Алиев аэропортида мухбирлар билан қилган суҳбатида шундай айтдики, Озарбайжон мамлакати энг яхши қўшнилардан бўлиб, тарихий, маданий яқинликлари ва ўхшашликлари жиҳатидан Эрон учун ўта муҳим аҳамият касб этади. 

Генерал Боқерий ўзининг ушбу сафаридан кўзланган мақсади ҳақида шундай айтдики, ушбу сафар давомида мудофаа, хавфсизлик ва икки томонлама ҳарбий ҳамкорликларни янада кенгайтириш мавзулари кун тартибидан жой олган. 

Эрон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи ўзининг ушбу Озарбайжонга уюштирган сафарини юқори даражада амалга ошишини маълум қилиб, мазкур мавзу икки юртнинг ҳамкорликлари ва позициясининг яқинлигидан дарак беради деб қайд этди. 

Генерал Боқерий Озарбайжон республикаси Мудофаа вазири Зокир Ҳасановнинг расмий даъватига биноан Озарбайжонга сафар қилди. 

Ёрлиқ