Эрон ядровий келишувга биноан ядровий моддаларни ишлаб чиқаришга риоя қилияпти
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик Эроннинг ядровий келишувга биноан ядровий моддаларни ишлаб чиқаришга риоя қилияпти деб маълум қилди
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик пайшанба куни Эроннинг ядровий келишувга биноан ва Эрон ҳамда олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Қўшма ҳаракатлар комплекс дастурига мувофиқ тарзда ядровий моддаларни ишлаб чиқаришга риоя қилияпти деб маълум қилди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош мудири Юкиё Амано Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури бўйича тайёрланган охирги 5 саҳифадан иборат бўлган ҳисоботни Атом энергияси бўйича халқаро агентлик кузатув кенгашининг 35 нафар аъзосига тақдим этди. Юкиё Амано Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган келишувдан сўнг ушбу келишув доирасида Эроннинг ядровий иншоотлари ва фаолиятлари ҳақида қисқа ҳисобот нашр этди. Юкиё Аманонинг ушбу ҳисоботи мазкур Агентликнинг кузатув кенгашининг келаси йиғилишида кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Ушбу ҳисоботда Эроннинг ядровий келишувга биноан уран бойитилиши 300 килограмдан ошмаганлиги расман эълон қилинган.