Эрон ва Халқаро сайёҳлик ташкилоти ҳамкорлик ҳужжатини имзолади
Эрон сайёҳлик, маданий мерос ва қўл ҳунармандчилиги ташкилоти ва Халқаро сайёҳлик ташкилоти Испанияда ўтказилаётган Фитор кўргазмаси доирасида ҳамкорлик ҳужжатини имзолади.
Эрон телерадио ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ушбу англашув меморандуми пайшанба куни Эрон сайёҳлик, маданий мерос ва қўл ҳунармандчилиги ташкилоти раиси Али Асғар Мунисон ва Халқаро сайёҳлик ташкилоти бош котиби Зураб Пелуликашвили томонидан имзоланди.
Эрон сайёҳлик, маданий мерос ва қўл ҳунармандчилиги ташкилотининг халқаро ишлар бўйича идорасининг бошлиғи Фоиза Беҳзоднежод ушбу ҳужжатда қайд этилган ҳамкорликларнинг моҳияти ҳақида тўхталиб шундай айтдики, Халқаро сайёҳлик ташкилоти котибияти техник жиҳатдан Эронга ёрдам тақдим этади.
Шунингдек мазкур ҳужжатда, Эрон учун қишлоқ зоналаридаги сайёҳлик ва суратга олишни ташкил этиш ва жойлаштириш каби ишлар белгиланган.
Бундан ташқари ипак йўли фаолиятида ҳамкорлик қилиш мавзуси ҳам устувор йўналиш этиб белгиланди.