Қосемий: Эрон ракетаси мавзуси бўйича музокара ўтказилмайди
(last modified Sat, 26 Jan 2019 06:52:14 GMT )
Январ 26, 2019 11:52 Asia/Tashkent
  • Қосемий: Эрон ракетаси мавзуси бўйича музокара ўтказилмайди
    Қосемий: Эрон ракетаси мавзуси бўйича музокара ўтказилмайди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий Франция ташқи ишлар вазири томонидан ракетага нисбатан янги санкцияларни қўллашга доир таҳдидларини мамлакатдаги сиёсий музокалар ва ҳамкорликлар руҳиятига зид деб атади

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий жума кунги чиқишида маълум қилишича, Эрон ракеталарининг имкониятлари ва қудрати Эрон ислом жумҳурияти миллий хавфсизлигини таъминловчи ва мудофаавий қудрат бўлиб, превентив докторинага асосан устувор йўналиш ҳисобланади. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Эрон ислом жумҳурияти ўзининг мудофаавий имкониятларини мавжуд таҳдидлардан келиб чиқиб лойиҳалаштирган ва ҳар қачон лозим топса ушбу мудофаа қудратини янада мустаҳкамлайди. 

Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий Франция ташқи ишлар вазири томонидан ракетага нисбатан янги санкцияларни қўллашга доир таҳдидларини мамлакатдаги сиёсий музокалар ва ҳамкорликлар руҳиятига зид деб атади ва шундай таъкидлаб ўтдики,

Европа томонидан кўриладиган ҳар қандай санкцияларга қарши Эрон томони ҳам мазкур мамлакатлар билан тегишли тарзда муносабатларини қайта кўриб чиқади.