Эрон ва Туркманистоннинг янги сиёсий маслаҳатлашувлари ўтказилди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i42711-Эрон_ва_Туркманистоннинг_янги_сиёсий_маслаҳатлашувлари_ўтказилди
Бугун Теҳронда Эрон ва Туркманистон ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг янги босқичи бошланди.
(last modified 2019-01-26T15:16:56+00:00 )
Январ 26, 2019 20:16 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Туркманистоннинг янги сиёсий маслаҳатлашувлари ўтказилди

Бугун Теҳронда Эрон ва Туркманистон ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг янги босқичи бошланди.

Эрон ТИВ матбуот идорасининг хабар қилишича, бугун Теҳронда  Эрон ташқи ишлар вазири муовини Сайид Аббос Ароқчи ва Туркманистон ТИВ раҳбари муовини Вафо Ҳожиев  ўтказган учрашувида  ўзаро сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш учун қўшма дастурларни кўриб чиқишди.

Томонлар шунингдек  мавжуд муносабатларни давом эттиришни таъкидлашди.

Йиғилишда Эрон ва Туркманистон  ўртасида транзит, энеретика ва бошқа иқтисодий соҳалардаги муносабатларни янада кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.