Жаҳонгирий: Эрон терроризмга қарши курашда пешқадамлик қилияпти
Эрон ислом жумҳурияти президентининг биринчи ўринбосари, агар Сурия давлати ва халқининг ҳамда уларнинг иттифоқчиларининг фидокорлиги бўлмаганида эди, бугун ИШИД террорчилари нафақат минтақа учун балки жаҳон учун катта муаммога айланар эди
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти президентининг биринчи ўринбосари Исҳоқ Жаҳонгирий делегациясига бошчилик қилиб Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрига сафар қилган эди.
Исҳоқ Жаҳонгирий душанба куни икки мамлакатнинг юқори мартабали делегациянинг йиғилишида чиқиш қилиб, шундай айтдики, бугун Сурия халқининг муқовамат ҳаракатлари ва қатъиятлиги уларнинг иттифоқичларининг терроризмга қарши курашдаги ҳаракатлари самарали натижа берди.
Эрон ислом жумҳурияти президентининг биринчи ўринбосари Исҳоқ жаҳонгирий Сурия давлати ва миллатини терроризм устидан қилган ғалабаси билан табриклаб, террорчиларнинг бутунлай йўқ қилинишига умидворлик билдирди ва
террорчилар хомийларининг режаларини бартараф этиш ҳақида тўхтатлиб шундай айтдики, агар Сурия давлати ва халқининг ҳамда уларнинг иттифоқчиларининг фидокорлиги бўлмаганида эди, бугун ИШИД террорчилари нафақат минтақа учун балки жаҳон учун катта муаммога айланар эди.
Сурия бош вазири Эмод Хамис ҳам Эрон ислом жумҳуриятининг Судияда террорчи гуруҳларга қарши курашдаги кўмакларидан миннатдорчилик билдирди.