Исломий инқилоб муаззам раҳбари Имом Хумайни р.а нинг қабрини зиёрат қилдилар
Фажр ўн кунлиги арафасида ва Исломий инқилоб ғалабасининг қирқинчи йили яқинлашиб келиши муносабати билан Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Исломий инқилоб асосчиси Имом Хумайни р.а нинг пок қабрларига ташриф буюрдилар ва марҳумга бағишлаб қурбон тиловати қилдилар ҳамда намоз ўқиб, Имом Хумайни р.а нинг хотираларини ёдга олдилар.
Исломий инқилоб муззам раҳбари идорасининг ахборот сайти тарқатган хабарга кўра шунингдек, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни шаҳидлар мозоридаги Оятуллоҳ Беҳиштий, Ражойий ва Боҳунарларнинг қабрини ва 7-Тир ойидаги ҳодисада шаҳид бўлганларнинг қабрини зиёрат қилиб, уларнинг ҳаққига дуолар қилиб Аллоҳ таолодан уларнинг даражасини янада кўтаришларини илтижо қилиб сўрадилар.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари сўнгра, Исломий инқилоб шаҳидларининг ва муқаддас мудофаа, Ҳарам мудофааси шаҳидари ҳамда Ҳаж шаҳидларининг қабристонини зиёрат қилдилар ва ҳақ йўлидаги мужоҳидларнинг пок руҳларига дуолар қилиб, исломий инқилобнинг бешинчи ўн кунлиги кириб келиши арафасида Эроннинг буюк миллатига илоҳий раҳмат ва мадад сўраб дуо қилдилар.
Баҳман ойининг 12-санасида яъни 1- феврал куни Имом Хумайни р.а нинг Эронга қайтишлари кунига тўғри келади ва Исломий инқилобнинг муборак фажр ўн кунлиги бошланади.
Ҳижрий шамсий 12-Баҳман кунидан Имом Хумайни р.анинг Эронга келишлари ва Баҳман ойининг 22-кунигача яни исломий инқилоб ғалабаси кунигача "Фажр даҳаси" деб аталади.