Эрон ўзининг улкан жуссали учувчисиз учоғини намойиш этди
Январ 31, 2019 19:45 Asia/Tashkent
Эрон армияси бош қўмондони иштирокида мамлакат армияси қуролли кучларининг илк улкан жуссали учувчисиз учоғининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучларнинг "авиация қудрати" кўргазмасида намойиш этилган улкан учувчисиз учоқ разветка ва ҳарбий амалиётлар қобилиятига эгадир.
Мазкур кўргазмада шунингдек Эрон армияси ҳаво-кучлари , Исломий Инқилоб соқчилар корпуси, ҳаво денгиз ва денгиз кучларининг турли вертолётлари, разветка ва транспорт самолётлари намойишга қўйилди.
Мазкур кўргазмада шунингдек радарлар турлари, қўмондонлик ва назорат системалари, ҳаво ҳужумларига зид системалар ва ракета ҳужумига қарши системалар намойиш этилди.