Генерал Саломий: Эрон ракета потенсиалини кенгайтиришни тўхтатмайди
Кеча Исломий Инқилоб соқичлар корпуси бош қўмондони ўринбосари Эрон давлатини ўз ракета потенсиалини янада кенгайтириш учун ҳеч қандай монеага юзмаюз бўлмаганига ишора қилар экан, Теҳрон давлати ракета потенсиали ва қудратини янада оширишни давом эттиради деб айтди.
Эрон телералкомпаниясининг хабар қилишича, генерал Ҳусейн Саломий Эрон телевиденясига берган интервьюсида, ракета қудратини кенгайтириш Эроннинг мудофаа ва превентив мақсадлардандир деб қўшимча қилди.
Саломий шунингдек Эрон ракета потенсиалини минтақа хизматида эканлигини таъкидлаб, Ғарб давлатларига ракета мавзусида Эронга йўл кўрсатмасликларини тавсия қилди.
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони муовини минтақада Эрон давлатини терроризмга қарши курашини баён этар экан, Эрон террорчиларга қарши кураш олиб бормаганида бугунги кунда Европада нотинчлик ва ваҳшат ҳукм сурарди деб изоҳлади.
Генерал Саломий Европа давлатлари террорризмга қарши курашгани учун Эронга миннатдорчилик билдириши лозимлигини таъкидлаб, Эрон томонидан минтақада террорчи гуруҳлар хусусан ИШИД такфирий гуруҳини йўқ қилингани туфайли бугунги кунда Европада нисбий бир хавфсизлик таъминланган деб аниқлик киритди.