Исломий инқилоб муаззам раҳбари маҳкумларни авф этиш ва енгиллик берилишига розилик бердилар
(last modified Thu, 07 Feb 2019 16:01:41 GMT )
феврал 07, 2019 21:01 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари маҳкумларни авф этиш ва енгиллик берилишига розилик бердилар
    Исломий инқилоб муаззам раҳбари маҳкумларни авф этиш ва енгиллик берилишига розилик бердилар

Исломий инқилоб муаззам раҳбари умумий ва инқилоб судлари томонидан маҳкум этилганларни ҳамда қуролли кучларнинг коинот ташкилоти ва ҳукуматнинг таъзир бериш ташкилоти томонидан маҳкум этилганларнинг кўпларини авф этиш ва енгиллик берилишига розилик бердилар. 

Муаззам раҳбар идорасининг ахборот сайти тарқатган хабарга кўра, Исломий инқилоб ғалабасининг қирқинчи йиллиги муносабати билан шунингдек, Фажр ўн кунлиги ва 22-Баҳман кириб келиши муносабати билан ҳижрий шамсий 1397 йилнинг 22-Баҳман кунигача яъни 11-февралгача маҳкум бўлганларга нисбатан авф этиш ва енгиллик берилишига тўғри келган маҳкумларга, Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари авф ва енгиллик беришга рухсат бердилар ва исломий кенг бағирликка йўл бердилар. 

Шунингдек, Исломий инқилоб муаззам раҳбари Суд ҳокимияти раисининг авф этиш ва енгиллик беришга рухсат бериш ҳақидаги мактубига жавобан шундай ёздиларки, Суд ҳукми билан маҳкум бўлганларни авф этиш ҳақида тақдим этган таклифингизни ижобий қабул қиламан, бунинг учун сизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Исломий инқилоб хотираси, суд маҳкамалари томонидан маҳкум қилинганларнинг оила аъзолари Эрон миллатининг умумий шодлиги ва хурсандчилигига шерик бўлишларига сазавордир.  

Ёрлиқ