Эрон зулм қилмасдан ва зулмни қабул этмасдан дунё билан муносабатда бўлади
(last modified Sat, 09 Feb 2019 15:13:29 GMT )
феврал 09, 2019 20:13 Asia/Tashkent
  • Эрон зулм қилмасдан ва зулмни қабул этмасдан дунё билан муносабатда бўлади

Эрон ТИВ-и буюк Исломий Инқилоб ғалабасининг 40 -чи йиллиги муносабатида тарқатган баёниясида, зулм қилмасдан ва золимликни қабул қилмасдан бутун дунё мамлакатлари билан осойишта ва кўптомонлама алоқаларини тиклаш Эрон ислом жуҳуриятининг стратегияларидандир деб эълон қилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  Эрон Ташқи ишлар вазирлиги баёниясида,  зулм қилмасдан ва зулмни қабул қилмасдан бутун жаҳон мамлакатлари билан тинч ва кўптомонлама муносабатлари йўлига қўйиш Исломий Инқилобнинг биринча кунларидан бери  Эрон ташқ сиёсатидаги энг асосий ва муҳим  принсип ва стратегиялари жумласидандир. Эрон халқининг фарзандларидан айримлари мамлакат Ташқи ишлар вазирлигида ҳам худди аскарлар дек ташқи сиёсатнинг муқаддас чизиғида халқона ва инқилобий руҳия билан  мамлакта қонунлари ва  принсипларига риоя қилиб келишмоқда  деб келтирилган.

Мазкур баёнияда,  Фажр даҳаси буюк ва улкан тарих, маданият ва ўтмишга  эга миллатнинг доно ва буюк раҳбар бошчилигида  мустаҳкам ирода орқали  ижтимоий, маданий, сиёсий, иқтисодий ва халқаро тизилмаларида қайта позициясини тиклашганининг  рамзидир деб эълон этилган.