Эрон подшосининг АҚШдаги сўнгги элчиси Эрон ислом жумҳурияти ютуқларини тан олди
Эрон подшоси режимидаги мамлакат ТИВ раҳбари ва бу режимнинг АҚШдаги сўнги элчиси Ардашер Зоҳидий, Россиянинг ОРТ телеканалига берган интервьюсида, ўтган 40 йил мобайнида Эрон ислом жумҳуриятининг фаолияти ва мувафаққиятларини мақтаб, хориж мамлкатларидаги Эроннинг оппозицон ҳаракатларини қаттиқ танқид қилди.
90 яшар Ардашер Зоҳидий ОРТга берган интервьюсида, ўтган 40 йил ичида Эрон халқи ўртасида олий ўқув юртларни битирган ва олий маълумотли шахслар хусусан аёллар орасидаги саводхонлик даражасини кўпайгани ҳамда аёлларнинг университетларида иштирокини юқори даражада эканлигидан фахрланишига ишора қилиб, Эрон ислом жумҳуриятини мантиқ доирасида амал қилиши туфайли исломий жумҳурияти ҳатти -ҳаракатини ҳурмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Ардашер Зоҳидий Трапм давлатини Эронга қарши душманона сиёсатларини қоралаб, АҚШ хусусан Трамп давлатининг асл сиёсатини Эрондаги режимни ўзартиришга қаратилгани ва айни пайтда ушбу сиёсатларни мантиқсиз ва хом хаёлдан ўзга нарса эмаслигини қўшимча қилди.
Эндиликда Швецарияда яшаётган Ардашер Зоҳидий 1966-1971 йиллар орасида Эрон подшоси режимининг ТИВ раҳбари эди.
У 1973 йилдан Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозонган 1979 йилга қадар Вашингтондаги Эрон элчиси лавозимида ишлаган.