Эрон ТИВ раҳбари Фаластин исломий жиҳод ҳаракати бош котиби билан учрашди
феврал 11, 2019 20:21 Asia/Tashkent
Эрон ташқи ишлар вазири Ливанда Фаластин исломий жиҳод ҳаракати бош котиби билан учрашганида, Эрон давлатини фаластинлик муқовимат гуруҳларини ҳимоя этишини таъкидлади.
ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жавод Зариф ва Фаластин исломий жиҳод бош котиби Зиёд Нахола Бейрутдаги Эрон элчихонасида ўтказилган учрашувда, Фаластин ва минтақа ўзгаришлари юзасидан фикр алмашдилар.
Фаластин исломий жиҳод ҳаракати бош котиби, бу учрашув ва Фаластин армонларини Эрон томонидан қўллаб -қувватланаётганини олқишлади.
Фаластин исломий муқовимат ҳаракати намояндаларини Зариф билан учрашишлари кутилмоқда.
Кеча Эрон ТИВ раҳбари Ливанга икки кунлик сафар уюштирганди.
Ёрлиқ