Руҳоний: АҚШ фитналари Эрон халқи ҳаракати йўлига заррача таъсир ўтказолмайди
Эрон ислом жумҳурияти президенти, зўравон қудратлар хусусан АҚШнинг барча фитналари Эрон халқининг азм -иродаси ва танлаган йўлига тўсиқ ярата олмайди деб айтди.
Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти давлат делегацияси йиғилишида Эрон халқини 22 баҳман кунидаги намойишларида кенг -қамровли қатнашганига тўхталиб, Эрон халқи ушбу кўча -намойишларида, ўз тақдирини ўзи белгиллаб, ҳеч қачон тажовузкорларга таслим бўлмаслигини эълон этдилар деб айтди.
Руҳоний шунингдек, Эрон халқи ўтган 40 йил мобайнида танлаган йўлини қудрат билан давом этишини баён қилар экан, душманлар ўтган бир йил ичида, ҳардоим Эрон халқини хавотир тарқоқ ва ноумид ҳолатда қолдиришга уриндилар, аммо Эрон халқи яна бир бор иззат, мустақиллик ва ўзлигини тиклаш йўлида ҳаракат қилиб душманларга таслим бўлмайдиганини исботлади деб таъкидлади.
Эрон президенти, шунингдек, минтақа масалалари хусусан Сурия бўҳрони бўйича Сочида ўтказилган Эрон , Россия ва Туркия давлатларининг учтомонлама йиғилишига ишора қилиб, мазкур йиғилишда Эроннинг иштироки, минтақа хавфсизлиги ва тинчлиги учун Эрон ислом жумҳуриятининг халқи, давлати ва масъулларининг саъй ҳаракатларини яққол намоён этди деб аниқлик киритди.