Руҳоний: Соқчилар корпуси автобусига уюштирилган ҳужум Эрон миллати душманларининг ҳолдан тойганини билдиради
(last modified Thu, 14 Feb 2019 05:59:48 GMT )
феврал 14, 2019 10:59 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Соқчилар корпуси автобусига уюштирилган ҳужум Эрон миллати душманларининг ҳолдан тойганини билдиради
    Руҳоний: Соқчилар корпуси автобусига уюштирилган ҳужум Эрон миллати душманларининг ҳолдан тойганини билдиради

Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон жануб-шарқидаги Систон ва Балучистон вилоятидаги Хош-Зоҳидон магистрал йўлида исломий инқилоб соқчилар корпусининг фидокор ҳарбий хизматчиларини ўз ичига олган автобусга уюштирилган шафқатсиз ҳужумни Эрон миллати душманларининг ва жинояткор ёлланмаларнинг умидсизликка учраганидан дарак беради деб айтди

Чоршанба куни Эрон ислом жумҳурияти чегарачиларини ўз ичига олган автобус Эрон жануб-шарқидаги Систон ва Балучистон вилоятидаги Хош-Зоҳидон магистрал йўлида террорчилик ҳужумига дуч келди. Ушбу ҳужумда 27 нафар Эрон чегарачилари шаҳид бўлди ва 13 нафари эса оғир тан жароҳати олди. 

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг ахборот сайти тарқатган хабарга кўра, Ҳасан Руҳоний ўз мурожаатида шундай таъкидлади шубҳасизки, ушбу даҳшатли ва шум ҳаракатнинг омилллари ва хомийлари мамлакат хавфсизлик кучлари ва ички ишларнинг саъй-ҳаракатлари ва жонкуярлиги билан тез орада қўлга олинади ва қилган қилмишлари ва жиноятларига яраша ўз жазоларини олишади. 

Ҳасан Руҳонийга кўра, ушбу жиноят Оқ уйда, Телавивда ва минтақа душманларининг терроризмнинг асосий хомийларининг ғаламизлик ўтмишларига яна битта қора доғ қўшди. 

Ушбу қинғир ва ярамас иш кулгили бўлиб, Эрондан қўрқитишга қаратилган сунъий ташкил этилган чорлардир. Шунингдек, Ўрта шарқда терроризмга қарши кураш деган иддаолар натижаси бўлди. 

Ёрлиқ