Гаага суди Эрон фойдасига қарор қабул қилди ва АҚШнинг эътирозини рад этди
(last modified Thu, 14 Feb 2019 06:53:12 GMT )
феврал 14, 2019 11:53 Asia/Tashkent
  • Гага суди Эрон фойдасига қарор қабул қилди ва АҚШнинг эътирозини рад этди
    Гага суди Эрон фойдасига қарор қабул қилди ва АҚШнинг эътирозини рад этди

Гага халқаро Суди ушбу халқаро Суднинг Эрон томонидан Вашингтон устидан тақдим этган иши бўйича шикоятини кўриб чиқишда АҚШнинг эътирозларини рад этди

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Гага халқаро Суди чоршанба куни ушбу халқаро Суднинг Эрон томонидан Вашингтон устидан тақдим этган иши бўйича шикоятини кўриб чиқишда АҚШнинг эътирозларини рад этиб, шундай эълон қилдики, Эрон томонидан тақдим этилган даво шикояти бўйича иш, ушбу Гага халқаро суди томонидан кўриб чиқишга ваколатли ҳисобланади. 

Эрон томонидан тақдим этилган даво шикоятида шунингдек, Нью-Йорк Сити банкидаги Эрон исломий жумҳуриятининг бир миллиард етти юз эллик миллион капиталини хатлаш, давлатларнинг ва уларнинг мол-мулкларига боғлиқ тамойилларга хилоф тарзда ва халқаро тан олинган ҳуқуқларга қарама-қарши қонунларни тадбиқ этиш,

шунингдек Эрон ширкатлари ва Эрон ислом жумҳурияти марказий банки фаолиятига чекловлар жорий этиш мақсадида камситувчи қонунларни қабул қилиш каби даволар ҳам ушбу шикоятнинг бандларидан жой олган.

Ёрлиқ