феврал 14, 2019 18:44 Asia/Tashkent
  • Покистон ва Туркия давлатлари Эрон жануби- шарқидаги терактни қораладилар

Покистон ва Туркия Ташқи ишлар вазирлиги, Эрон жануби шарқида юз берган терорчилик ҳужумни кескин қораладилар.

Кеча Покистон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи, Муҳаммад Файсал,  ҳар қандай террорчилик ҳужумни қоралаб, бу терактда шаҳид бўлган яқинлари ва аҳли оилаларига ҳамдардлик билдирди.

Туркия ТИВ-и ҳам чиқарган баёниясида, Эрон жануби шарқидаги Зоҳидон минтақасида амалга оширилган террорчилик ҳужумни қоралади.

Туркия баёниясида Эрон халқи ва давлатига чуқур тасаллият билдирилган.

Айтиш керакки кеча чоршанба куни Эрон ислом жумҳурияти чегарачиларини ўз ичига олган автобус Эрон жануб-шарқидаги Систон ва Балучистон вилоятидаги Хош-Зоҳидон магистрал йўлида террорчилик ҳужумига дуч келди. Ушбу ҳужумда 27 нафар Эрон чегарачилари шаҳид бўлди ва 13 нафари эса оғир тан жароҳати олди. 

Бу террорчилик ҳужум учун масъулиятни " Жайш-ул Адл" номидаги терорчилик -такфирий гуруҳ ўз зиммасига олди.

Бу террорчилик гуруҳча, салафий ва ваҳҳобий ақидалар билан Суриядаги  такфирий ва террорчилик гуруҳчалар ҳомийларидандир.

 

Ёрлиқ