Зариф: Мюнхен ва Варшава йиғилишлари АҚШни яккаланиб қолганининг нишонасидир
Кеча Эрон ислом жумҳурияти ТИВ раҳбари, Мюнхен хафсизлик конфренцияси доирасида Ливаннинг " Алманор" телеканалига берган интервьюсида, Мюнхен ва Варшава йиғилишлари, АҚШ давлатини яккаланиб қолганининг далилидир деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ҳеч бир мамлакат АҚШнинг Эронга қарши ҳатти -ҳаракатига қўшилмайди, чунки Вашингтон Халқаро қонунларни поймол этган деб изоҳлади.
АҚШ президенти ўринбосари Майк Пенс пайшанба куни Варшава ва шанба кун Мюнхен конференциясида Европа давлатларини АҚШ каби ядровий келишувдан чиқишга чақирди, аммо Европа Иттифоқи Пенс таклифини рад этди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф шунингдек, Германиянинг Шпигел газетасига берган интерсьюсида, Эроннинг ҳарбий қудрати ҳамда ракета дастурларини кенгайишига тўхталиб, Осиё ғарби минтақаси қурол -яроққа тўлиб кетган, Эрон ҳам ўзини ҳимоя қилишга мажбурдир деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбари Форс Кўрфази доирасидаги мамлакатларни 2018 йилда 100 миллиард доллар қурол -яроқ сотиб олганлигига ишора қилишган. Эроннинг қурол- яроқларнинг барчаси фақат мудофаа қилишга қаратилган деб таъкидлади.