Эрон армияси денгиз кучларига замонавий сув ости кемаси қўшилди
(last modified Sun, 17 Feb 2019 16:00:55 GMT )
феврал 17, 2019 21:00 Asia/Tashkent
  • Эрон армияси денгиз кучларига замонавий сув ости кемаси қўшилди
    Эрон армияси денгиз кучларига замонавий сув ости кемаси қўшилди

Фотеҳ сувости кемасининг тақдимотидаги чиқишида шундай айтдики, ушбу сув ости кемаси маҳаллийлашган бўлиб, эронлик олимлар ва мутахассислар томонидан ишлаб чиқарилди

Эрон мудофаа вазири генерал Амир Хотамий якшанба куни Эрон жанубидаги Бандараббосда "Фотеҳ" номли сувости кемасининг тақдимотидаги чиқишида шундай айтдики, ушбу сув ости кемаси маҳаллийлашган бўлиб, эронлик олимлар ва мутахассислар томонидан ишлаб чиқарилди. 

Амир Хотамийнинг маълум қилишича, Фотеҳ сувости кемаси  Эроннинг ярим оғир класдаги сувости кемасининг дастлабкиси сифатида, ҳозирги замон талабларига тўла жавоб берадиган ноёб ва ўзига хос техника ва ускуналар билан жиҳозланган. 

Эрон мудофаа вазирининг таъкидлашича, Фотеҳ сувости кемаси ракета бошқарувига эга бўлиб, сиртдан сиртга, аждар бошқаруви, электроника ва коммуникация урушларини бошқарадиган замонавий ускуналар билан жиҳозланган. 

Бу эса, сувости кемасининг мудофаа қудратини янада оширади. Мазкур сувости кемаси Эрон ислом жумҳурияти армиясининг стратегик денгиз кучларининг мудофаа имкониятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.  

Ёрлиқ