Эрон сув ости кема ишлаб чиқаришда дунёнинг 11 мамлакати қаторидадир
(last modified Mon, 18 Feb 2019 08:34:56 GMT )
феврал 18, 2019 13:34 Asia/Tashkent

Эрон мудофаа вазирининг муовини, " Фотеҳ" номли сув ости кема Эрон мамлакатнинг илмий, тадқиқотий ва саноат соҳасидаги муҳим ютуқларидан эканлигини таъкидлаб, Эрон дунёда сув ости кема ишлаб чиқарувчи 11 мамлакатдан бирига айланди деб изоҳлади.

Кеча Эроннинг "Фотеҳ" номли энг ривожланган ва янги сув ости кемаси Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучларининг жануб флотига қўшилди.

Эрон мудофаа вазири ўринбосари адмирал Амир Растагорий,  кеча Эрон телевидениясининг  иккинчи каналига берган интервьюсида,  " Фотеҳ" сув ости кемасида дунёнинг 76 янги ва модерн технологияларидан фойдланганлигига ишора қилиб,  мазкур сув ости кема  сув ости ва сув остидаги муҳим амалиётларни ижро этиш қудратига эгадир деб изоҳлади.

Ёрлиқ