Инқилоб муаззам раҳбари: АҚШ айни пайтда энг заифлашган вазиятда қолган
-
Инқилоб муаззам раҳбари: АҚШ айни пайтда энг заифлашган вазиятда қолган
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Исломий жумҳурият тизимини энг яхши мавқе ва шароитда деб атади ва мустабид жабҳасини хусусан АҚШни энг ночор шароитда қолган деб атади.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Исломий жумҳурият тизимини энг яхши мавқе ва шароитда деб атади ва мустабид жабҳасини хусусан АҚШни энг ночор шароитда қолган деб атади.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазраталари бугун душанба куни Эрон шимол-жанубидаги Шарқий Озарбайжон вилоятининг минглаб аҳолиси билан учрашган чоғларида, душманнинг яъни мустабид ва ушбу мустабидлар бошида турган Американинг заиф ва кучсиз вазиятига тўхталиб шундай таъкидладиларки, биз ўзимизни соддаликка солмаймиз ва душмандан ғофил бўлмаймиз, аммо воқеълик шуни кўрсатмоқдаки, душман ички ва ташқи муаммолар гирдобида қолган.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ижтимоий муаммолар, ёшларнинг умидсизланиши ва толиқиши, қатл ва жиноятларнинг кўпайиши, наркотик ва гиёҳванд моддаларга берилиб кетиш, АҚШ етакчилари ўртасидаги тўқнашувлар, йирик миқдордаги қарздорликларни АҚШ дуч келган муаммоларнинг бир қисми ҳисобланади деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, ушбу ҳолатларнинг бари, АҚШнинг ички ва расмий статистика маълумотларидан келиб чиққан далиллар бўлади.
Ушбу муаммолар ва чигалликлар боис, ҳозирда Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги вазиятга дуч келиб қолишган ва асаблари анчагина таранглашган.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Варшава йиғилишининг муваффақиятсиз тугашига ишора қилиб шундай айтдиларки, АҚШнинг енгилтак ва ақли заиф сиёсатчилари ўзларининг ҳамкор давлатлар, шунингдек кучсиз ва қўрқоқ давлатларни Варшава йиғилишга таклиф этиб, Эронга қарши қарор қабул қилишмоқчи бўлишган эди.
Бироқ, ушбу йиғилиш ҳеч қандай натижасиз тугади. Шундан келиб чиқиб, ушбу вазият душманнинг заифлашганини намоён этмоқда ва уларнинг айни пайтдаги ҳолатлари асабийлашган бўлиб, жанжал кўтариш ва ҳақоратли муносабатларга ўтишди.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг таъкидлашича, исломий инқилоб ўз ғалабасини қўлга киритганда, дастлабки кунларда янги ниҳолдек эди. Барча душманлар бирлашди, лекин қўлларидан ҳеч вақо келмади. Бинобарин, бугунги кунда ушбу ниҳол йирик дарахтга айланди. Душман эса, бугунги кунда ҳеч қандай номаъқулчиликлар қила олмайди.