Генерал Ҳожизода: соқчилар корпуси АҚШ учувчисиз учоқлари системасига нуфуз топган
Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ҳаво -фазо кучлари қўмондони, соқчилар корпусини АҚШнинг учувчисиз учоқлари системасига нуфуз топгани, АҚШни Эронга сифатсиз эҳтиёт қисмлар етказилган деган иддаоларига муносиб жавоб эди деб таъкидлади.
Олдинрооқ Нью-йорк газетаси тарқатган хабарида АҚШ давлатини Эроннинг ракета саноатига зарар етказиш учун айрим махфий лойиҳаларга эга бўлганини фош қилди.
Мазкур хабарга асосан, АҚШ давлатининг махфий лойиҳаларидан мақсади, Эроннинг ҳаво-фазо саноат системасига сифатсиз эҳтиёт қисмаларини киритиш бўлган.
Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ҳаво -фазо кучлари қўмондони генерал Амир Али Ҳожизода бугун мухбирлар билан суҳбатида, соқчилар корпусини АҚШнинг учувчисиз учоқлари системасига нуфуз топганини баён қилар экан, Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ушбу ҳатти-ҳаркатлари АҚШ давлатини ҳеч қачон Эронга қарши сиёсатларини амалга оширилмаслигини кўрсатиб берди деб қўшимча қилди.
Генерал Ҳожизода минтақада ўзгаришларида Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ролига тўхталиб, АҚШ давлати Ироқда уруш узоқ муддатлар давом этишини эълон қилди, аммо Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг саъй -ҳаракати ва ҳимматлари билан бу уруш муддати 3 йилга камайди деб аниқлик киритди.