феврал 25, 2019 10:20 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик мусиқачилар Эрондаги Фажр фестивалида иштирок этишди

Яқин кунларда Ўзбекистоннинг «Сакил» мусиқий гуруҳи Эронда бўлиб ўтган «Фажр» халқаро мусиқа фестивалида ўз чиқишлари билан қатнашди

Эрон пойтахтидаги «Ниаваран» маданият ва санъат маркази концерт залида ўтказилган мусиқа форуми доирасида «Сакил» ўзбек мусиқий гуруҳининг яккахон концерти бўлиб ўтган.

Эроннинг машҳур маданият ва санъат ходимлари, шунингдек, Эронда яшовчи ҳамюртларимиз фахрий меҳмонлар сифатида фестивалда иштирок этган.

«Сакил» гуруҳи томонидан фестивалда тақдим этилган рэпертуар асосан анъанавий ва халқ мусиқасидан иборат бўлган. Умумий ҳисобда мусиқа ансамбли 13 та мусиқа ижро этган.

Ўзбек санъаткорларининг ижроси Эрон жамоатчилиги томонидан ҳаяжон билан қабул қилинган. Якуний «Ажам тароналари» мақом ижроси, айниқса, олқишлар билан кутиб олинган.

Ёрлиқ