Амир Абдуллаҳиён: Америка Венесуэлада тартибсизликларни келтириб чиқармоқчи
(last modified Mon, 25 Feb 2019 11:49:20 GMT )
феврал 25, 2019 16:49 Asia/Tashkent
  • Ҳусейн Амир Абдуллаҳиён
    Ҳусейн Амир Абдуллаҳиён

Халқаро масаклалар бўйича Эрон парламенти раисининг махсус ёрдамчиси Американинг Венесуэла ички ишларига дахолат этишини маҳкум этиб, Америка Венесуэланинг қонуний давлатини ағдариш ва ушбу мамлакатни тартибсизликка юзмаюз этмоқчи,-деб айтди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Ҳусейн Абдуллаҳиён Кубанинг Теҳрондаги элчиси Алексис Бандарич Вега билан учрашиб, Лотин Америкасидаги айрим мамлакатларга қарши Американинг душманона сайъ-ҳаракатларига ишора этиб, Венесуэлада эътирозчилар ва қонуний давлат ўртасида сиёсий музокара ўтказиш Американинг фитна-найрангларини бартараф этиш учун муносиб йўлдир,-деб таъкидлади. 

Амир Абдуллаҳиён Эрон доим мамлакатлар ҳукуматининг ҳақ-ҳуқуқи ва истиқлолини қўллаб-қувватлайди ва мамлкатларнинг ички ишларига ҳар қандай аралашишга мухолифдир,-деб таъкидлади.