Инқилоб раҳбари: Эрон ва Арманистон ўртасида чуқур ва дўстона муносабатлар бўлиши зарур
(last modified Thu, 28 Feb 2019 07:23:49 GMT )
феврал 28, 2019 12:23 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари: Эрон ва Арманистон ўртасида чуқур ва дўстона муносабатлар бўлиши зарур

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эрон ва Арманистон ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликларни янада кучайтириш лозимлигини таъкидлаб, АҚШ истак хоҳишларининг аксича, Эрон ва Арманистон ҳам ўртасида дўстона, доимий ва чуқур муносабатларни йўлга қўйиши керак деб айтдилар

Кеча Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан учрашганида барча эронликларни  арман миллатига мансуб ватандошлари билан яхши ва дўстона муносабатда бўлгани шунингдек  Эрондаги арманларни ҳатто муқаддас мудофаа даврасида она -ватанини ҳимоя қилишда катта ҳисса қўшишганига тўхталиб, шахсан ўзим Теҳрондаги арман шаҳидларининг уй -манзилларига борганман, чунки мажбурий уруш даврасида  шаҳид бўлган арманлар худди мусулмон шаҳидлари дек биз учун азиз, муҳтарам ва фахр- ифтихордирлар деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  кундан кунга ошиб бораётган дўстлик ва ҳамкорликларни Арманистон ва Эрон халқларининг манфаатида бўлганига ишора қилиб, албатта АҚШ давлат масъулларига ишониш мутлақо мумкинн эмас, улар барча жой ва минтақаларда фитна, уруш, ихтилоф ва нотинчликлар яратиш пайидалар. АҚШ давлати Эрон ва Арманистон ўртасидаги яхши муносабатлар ва икки мамлакат халқининг манфаатига ҳам қаршидир, аммо биз АҚШ позицияси қаршисида тура олганмиз ва ўзаро ҳамкорилклар ва алоқаларини янада кучайтиришга саъй-ҳаракат қиламиз деб изоҳладилар.

Инқилоб Раҳбари  Эрон ва Арманистон ўртасида ҳеч қачон бирон муаммо пайдо бўлмаган ва биз исломий таълимот асосида  қўшни мамлакатлар билан яхши ва дўстона алоқда бўлишни ўз бурчимиз  сифатида биламиз. Албатта Жон Болтонга ўхшаган АҚШ масъуллари бундай инсоний муносабатлар ва масалаларни тушуна олмайди деб таъкидладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Эрон ва Арманистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликлари икки мамлакатнинг иқтисодий потенсиалига қараганда анча кам эканлигига тўхталиб,  имзоланган бугунги  келишув ва шартномаларни сўраб сураштириш ва амалга ошириш учун жиддий саъй ҳаракта қилиш лозимлигини айтдилар.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян бу учрашувда,  Теҳронга қилган сафари жараёнида имзоланган ва амалга оширилган келишув ва музокараларни контсруктив эканлигини таъкилаб, Арманистон ҳеч қачон Эронга қарши ҳатти ҳаракатларда қатнашмаган ва ҳеч қачон қатнашмайди деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ