Зариф: Трамп Баржом ядровий келишувдан яхшироқ келишувга эришолмайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i43879-Зариф_Трамп_Баржом_ядровий_келишувдан_яхшироқ_келишувга_эришолмайди
Эрон ташқи ишлар вазири Шимолий Корея ва Америка ўртасидаги музокаралар натижасиз қолганига муносибат билдириб, Баржом ядровий келишуви Америка эриша оладиган энг яхши келишувдир,-деб айтди
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
март 02, 2019 11:22 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф
    Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири Шимолий Корея ва Америка ўртасидаги музокаралар натижасиз қолганига муносибат билдириб, Баржом ядровий келишуви Америка эриша оладиган энг яхши келишувдир,-деб айтди

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф жума куни Шимолий Корея ва Америка ўртасидаги музокаралар натижасиз қолганига аксиламал кўрсатиб, ўзининг Твиттер саҳифасида Америка президенти Дональд Трамп хурсандчилик намойишлари, фотосуратлар имкониятлари ва сиёсатдаги кескин ўзгартиришлар жиддий дипломатия билан мувофиқ келмаслигини билиши керак эди,-деб таъкидлади. 

Эрон ташқи ишлар вазири Баржом ядровий келишувининг 150 саҳифали ҳар бир сўзи учун минглаб соатлик музокара қилиш ва 12 йил фикр сарфланганига ишора этиб, Трамп ҳеч қачон бундан яхши келишувга эришолмайди,-деб қўшимча қилди. 

Вьетнамда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея президенти Ким Жунг Ун ўртасидаги музокара ўз мўҳлатидан олдин охирга етганидан кейин Оқ Уй пайшанба куни икки мамлакат ўртасидаги музокаралар натижасиз охирга етди,-деб эълон қилди.  

Оқ Уй Шимолий Корея ва Америка ўртасидаги музокараларнинг мағлубиятга дуч келишини Эроннинг Баржом ядровий келишуви тажрибаси билан оқлаб, Трамп  Эрон, Шимолий Корея ва бошқа ҳар бир мамлакат билан ёмон келишувдаги хатоларни содир этмайди,-деб эълон қилди.