Эрон давлати БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг сиёсий ёлғончилигини қоралади
Эроннинг суд органи инсон ҳуқуқлари бўйича штаби Эрондаги иснон ҳуқуқлари хусусидаги БМТнинг махсус ҳисоботчисининг ёлғон хабарларини таъкидлаб, бундай сохтакорлик ва ёлғончиликлар БМТнинг инсон-ҳуқуқлари бўйича кенгашини сиёсий фирибарлиги ва иккиёлақлама ҳатти-ҳаракатларининг далилидир деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон суд органининг инсон ҳуқуқлари штаби, чиқарган баёниясида Эрондаги инсон ҳуқуқ масалалари хусусида БМТнинг махсус ҳисоботчиси Жовид Раҳмоннинг нотўғри ва ғаразли ҳисоботларини қоралаб, турли ОАВ хусусан БИ БИ СИ телеканали билан Жовид Раҳмоннинг такрор- такрор суҳбатлари БМТдаги ҳисоботлари меъёридан чиқиш ва сохтакорликдан ўзга наса эмас деб изоҳлади.
Мазкур баёнияда, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ҳисботи ва барча иддаоларини ёлғон ва асоссиз эканлигини таъкидланиб, Жовид Раҳмон кўпи билан ўз ҳисоботини БМТга топшириш ҳаққига эгадир аммо ОАВ ва таблиғот соҳасида аралашишда ҳаққи йўқ деб келтирилган.
Эроннинг суд органи инсон ҳуқуқлари бўйича штаби, Жовид Раҳмоннинг ёлғон ва асоссиз ҳисоботлари хусусида БМТдаги инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссариатига расман эътироз билдириб, инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссариат Жовид Раҳмоннинг бундай ёлғон ва асоссиз идаоларини олдини олмаса, ушбу ҳисоботлар заминасида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши билан Эроннинг кенг қамровли ҳамкорликлари қайта кўриб чиқилади деб эълон этди.
-
Баҳром Қосимий: БМТ котибининг Эронда инсон ҳуқуқлари ҳолати ҳақидаги маърузаси эътиборли эмас
-
Эроннинг инсон ҳуқуқлари штаби халқаро инсон ҳуқуқи куни муносабатида баёнот чиқарди