Қосимий: Форс кўрфазидаги учта орол шак-шубҳасиз Эронникидир
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби "Бу Мусо", "Тунби кучак" ва "Тунби бузург" номли учта орол Эрон моликияти эканлигига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқлигига ишора этиб, Эрон Ислом Жумҳурияти ҳеч қачон ўзининг қатъий ва тарихий ҳаққидан зарача ҳам бўлса ўтмайди,-деб таъкидлади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Баҳром Қосимий шанба куни Абу Даби шаҳрида ўтказилган (OIC) Исломий ҳамкорлик ташкилотининг ташқи ишлар вазирлари йиғилишининг якунида вужудга келган ҳодисаларни шарҳ-изоҳ бериб одатда ҳужжатлар таҳлил ва тасдиқланадиган ушбу йиғилишнинг якунида Бирларшган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазири "Абу Даби баёнияси" номли бир матнни тақдим этди ва йиғилишнинг бошқа иштирокчиларининг нуқтаи назарини эътиборга олмасдан ушбу матнни йиғилишнинг якуний баёнияси сифатида тасдиқлаб олишга ҳаракат қилди,-деб айтди.
Қосимий йиғилишга раҳбарлик шакли Эрон ва Покистон ҳайатларининг эътирозига юзма-юз бўлганини баён этиш зимнида, Эрон ва бошқа айрим ҳайатларнинг эътирозларига қарамай Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазири мизбонлик қилиш имкониятларидан сўистеъмол қилиб барча қонун ва қоидаларга хилоф тарзда баён этилган эътирозларга ҳам эътибор қаратмасдан ўз майл-хоҳишини йиғилиш ҳайатларига юклатиб ва ўзбошимчалик билан мазкур баёния тасдиқланди дея эълон қилди,-деб таъкидлади.
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Бирлашган Араб Амирликлари ҳайати томонидан тақдим этилган баёнияда Эроннинг учта ороли "Бу Мусо", "Тумби кучак"ва "Тунби бузург" ороллари ҳақидаги асоссиз иддаолари келтирилган эди. Шунинг учун Эрон Ислом Жумҳуриятининг ҳайати бу баёнига қарши жиддий эътироз билдириб, йиғилишни тарк этди. Бу масала эса йиғилишнинг бузилиши ва охирга етиши ҳамда бошқа ҳайатларнинг йиғилишни тарк этишлари ва натижада олдиндан режалаштирилган ноқонуний мақсад ва талабларни амалда татбиқ этиш учун Бирлашган Араб Амирликларининг муваффақиятсизликка учраши билан охирига етди,-деб қўшимча қилди.