Баҳром Қосимий: Европаликларнинг хавфсизлиги Эрон сайъ-ҳаракатларининг натижасидир
Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби европалик давлатлар ва уларнинг хавфсизлик хизматлари яхши билишадиким, Европанинг ҳозирги хавфсизлиги терроризм билан қарши кўраш олиб боришда Эрон сайъ-ҳаркатларининг натижасидир,-деб айтди.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Баҳром Қосимий Париж ва европалик бошқа пойтахтлардаги нотинчликлар ва қуполликларга ишора этиб, минтақада Эроннинг терроризм билан қарши кўраши жиддий кўраш эди. Ана шу сайъ-ҳаракат эдиким, бугунги кунда Суриянинг тақрибан асосий қисми ва Ироқ террористларнинг ишғолидан озод этилди. Аммо уни биткул йўқ қилиб ташлаш учун жиддий қатъийлик ва глобал келишувни талаб этади,-деб айтди.
Баҳром Қосимий европалик мамлакатлар шу нарсага эътибор қаратишлари лозимки, Европада террористик гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган қуполлик ва душманлик европаликлар олиб борган фаолиятларининг самарасидир,-деб қўшимча қилди.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби европаликлар терроризмдан бир восита сифатида фойдаланишларини танқид қилиб, терроризм қандай шаклда ва дунёнинг қаерида бўлмасин, маҳкум этилган,-деб таъкидлади.
Қосимий шунингдек Австралия матбуотининг Эронга қарши глобал келишувга келиш мақсадида, АҚШ миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Жон Болтоннинг яқин орада Канберра шаҳрига ташрифи ҳақида бу иш Болтон учун оддий бир ишдир,-деб айтди.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Жон Больтон ҳақиқатан ҳам Эронга қарши оғир бир касалликка гирифтор бўлиб қолган ва жиддий даволанишга эҳтиёж сезади,-деб таъкидлади.