Зариф: Эрон ядровий келишувда Европа давлатларини кутиб турмайди
Эрон ТИВ раҳбари, ядровий келишув қаршисидаги Европа давлатларининг ҳатти- ҳаракатига ишора қилиб, Эрон ядровий келишувни ижро этишда ҳеч қачон Европа давлатларини кутиб туришни истамайди деб изоҳлади.
Кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Эрон телерадиокомпаниясига берган интервьюсида, Европа давлатлари ядровий келишвдаги ўз вазифаларини ижро этиши керак деб айтди.
Муҳаммаджавод Зариф шунингдек, Франция парламенти комиссияларидан бирида Мунофиқин террорчилик гуруҳи етакчисини қатнашганига тўхталиб, Эрон ҳардоим Франциядаги айрим йиғилишларда террорчиларни қатнашиши хусусида Европа ва Париж давлатларига эътироз билдирган деб таъкидлади.
Эрон ташқи ишлар вазири АҚШ масъулларидан аксариятини Мунофиқин террорчи гуруҳидан ойлик олишаётганига ишора қилиб, Оқ уй миллий хавфсизлик масаласи бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон солиқ мавзусидаги ҳисоботида ушбу террорчилик гуруҳдан пул олганини эълон қилди.
Зариф Теҳрондан ўз элчисини чақириб олган Голландия давлатининг ҳатти -ҳаракатига тўхталиб, Эрон давлати Голландиядан эронлик дипломатларни чиқарилганига кўрсатган аксиламалида бу мамлакатнинг икки нафар дипломатларини чиқариб юборди, бироқ Голландия Теҳрондаги ўз элчисини маслаҳат қилиш учун чақирган деб қўшимча қилди.
-
Зариф: Трамп Баржом ядровий келишувдан яхшироқ келишувга эришолмайди
-
Муҳаммаджавод Зариф ўз лавозимида фаолиятини давом эттирадиган бўлди