БМТ: Эрон Осиёнинг ғарбий минтақасида инсон ҳуқуқларига риоя қилишда пешқадамлик қилмоқда
Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг ўринбосари Эронни Осиёнинг ғарбий минтақасида инсон ҳуқуқларига тўла риоя қиладиган ва ушбу соҳада пешқадам деб атади ҳамда эронлик аёллар турли соҳаларда муҳим рол ўйнашади ва етакчиликда ҳам муҳим аҳамият касб этишади деб маълум қилди
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг ўринбосари Эронни Осиёнинг ғарбий минтақасида инсон ҳуқуқларига тўла риоя қиладиган ва ушбу соҳада пешқадам деб атади ҳамда эронлик аёллар турли соҳаларда муҳим рол ўйнашади ва етакчиликда ҳам муҳим аҳамият касб этишади деб маълум қилди.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг ўринбосари Кит Килмор Эрон парламентининг аёллар фракцияси раиси Фарида Увлодқабод билан Теҳронда учрашганида, инсон ҳуқуқлари масаласининг сиёсий бўлмаслиги кераклигини таъкидлаб, БМТ Эронда инсон ҳуқуқлари вазияти ҳақида комил ишончга эга эканлигини айтиб ўтди.
Эрон паламентининг аёллар фракцияси раиси Фарида Увлодқабод хориж оммавий ахборот воситалари томонидан Эронда диний озчиликлар ва аёллар шароити ҳақида жар солаётган ғаразли тарғибот-ташвиқотларига тўхталиб, исломий инқилоб ғалабасидан сўнг, аёллар турли соҳаларда жумладан сиёсий ва иқтисодий илмий ва ижтимоий соҳаларда таъсирли рол ўйнашларини қайд этди.