Генерал Саломий: Эрон жаҳон қудратининг бири бўлиши арафасида турибди
(last modified Thu, 07 Mar 2019 11:33:43 GMT )
март 07, 2019 16:33 Asia/Tashkent
  • Генерал Саломий: Эрон жаҳон қудратининг бири бўлиши арафасида турибди
    Генерал Саломий: Эрон жаҳон қудратининг бири бўлиши арафасида турибди

Исломий инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони ўринбосарига кўра, Эрон жаҳон қудратларидан бири бўлиши арафасида турибди

Исломий инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони ўринбосари генерал Ҳусайн Саломий пайшанба куни Эроннинг Аҳвоз вилоятида Соқчилар корпусининг аэрокосмика кўргазмасининг очилиш маросими доирасида мухбирлар билан қилган суҳбатида шундай айтдики, Эроннинг мудофаа қудрати юқори суръатлар билан мутаҳкамаланиб бормоқда. 

Унга кўра, Эрон қуролли кучлари ўзининг мудофаа ва ҳарбий қудратининг мадади билан, душманни жамики исломий юртлардан узоқлаштирмагунча, тинчимайди. 

Исломий инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони ўринбосари генерал Ҳусайн Саломийнинг таъкидлашича, бугунги кунда душман Эрон чегараларидан минглаб километр узоқликда таъқид остига олинганлиги ҳам, Эрон ислом жумҳуриятининг қудратини намоён этади. 

Исломий инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони ўринбосарига кўра, Эрон жаҳон қудратларидан бири бўлиши арафасида турибди. 

Ёрлиқ