Эрон президенти Бағдодга етиб борди
(last modified Mon, 11 Mar 2019 08:09:08 GMT )
март 11, 2019 13:09 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Бағдодга етиб борди
    Эрон президенти Бағдодга етиб борди

Эрон ислом жумҳурияти президенти бугун юқори мартабали делегацияга бошчилик қилиб Ироқ пойтахти Бағдодга сафар қилди

Эрон ислом жумҳурияти президенти бугун юқори мартабали делегацияга бошчилик қилиб Ироқ пойтахти Бағдодга сафар қилди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Ироқ бош вазири одил Абдулмаҳдий ва мамлакат президенти Барҳам Солеҳнинг расмий таклифига биноан, Ироққа уч кунлик расмий сафар қилди. 

Эрон ислом жумҳурияти президентини расмий кутиб олиш маросими Ироқ президенти саройида Барҳам Солеҳ томонидан амалга ошади. 

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бугун дешанба куни Ироққа сафар қилишидан олдин мухбирлар билан қилган суҳбатида АҚШни минтақада манфур деб атаб шундай айтдики, Ироқ, Сурия ва минтақанинг бошқа мамлакатлари устидан ёғилаётган АҚШ бомбалари ҳеч қачон унитилмайди.