Эрон ва Ироқнинг қўшма баёнотида икки юрт алоқаларини кенгайтириш таъкидланди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i44286-Эрон_ва_Ироқнинг_қўшма_баёнотида_икки_юрт_алоқаларини_кенгайтириш_таъкидланди
Эрон ва Ироқ қўшма баёнот эълон қилиб, икки мамлакатнинг барча соҳаларда алоқаларни кенгайтиришни таъкидлади. Эроннинг терроризмга қарши курашдаги ролини юқори баҳолаган. 
(last modified 2019-03-13T10:45:51+00:00 )
март 13, 2019 15:23 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ироқнинг қўшма баёнотида икки юрт алоқаларини кенгайтириш таъкидланди
    Эрон ва Ироқнинг қўшма баёнотида икки юрт алоқаларини кенгайтириш таъкидланди

Эрон ва Ироқ қўшма баёнот эълон қилиб, икки мамлакатнинг барча соҳаларда алоқаларни кенгайтиришни таъкидлади. Эроннинг терроризмга қарши курашдаги ролини юқори баҳолаган. 

Эрон ислом жумҳурияти президенти матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Эрон ва Ироқ қўшма баёнот эълон қилиб, икки мамлакатнинг барча соҳаларда алоқаларни кенгайтиришни таъкидлади. 

Ушбу баёнот сешанба куни нашр этилган бўлиб, унда Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг Ироққа сафар қилгани қайд этилган. 

Шунингдек, мазкур сафар икки юртнинг чуқур алоқалари нишонаси бўлиб, икки мамлакатнинг яъни Эрон ва Ироқ юртлари ўртасидаги стратегик ҳамкорликларга чуқур маъно бағишлайди ва бурилиш нуқтаси ҳисобланади. 

Ироқ ушбу баёнотда Эроннинг терроризмга қарши курашда Ироқ билан ҳамфикр ва бирдам бўлганини таъкидлаб ўтган ва Эроннинг ушбу терроризмга қарши курашдаги ролини юқори баҳолаган. 

Ушбу баёнотда қайд этилишича, Эрон ва Ироқ нефт, газ, тижорат, соғлиқни сақлаш, юк ташиш, транспортировка, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда шунингдек, инвестиция соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандумини имзолашган.