Ҳасан Руҳонийнинг Ироққа сафари Эроннинг буюклигини намойиш этди
Эрон ислом жумҳурияти президентининг ўринбосари Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг Ироққа уюштирган сафарини Эроннинг буюклигини намойиш этиш деб атади.
Эрон ислом жумҳурияти президентининг ўринбосари Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг Ироққа уюштирган сафарини Эроннинг буюклигини намойиш этиш деб атади.
Исҳоқ Жаҳонгирий чоршанба куни Теҳронда Шаҳидларни хотирлаш куни миллий конгрессининг олтинчи йиғилишидаги чиқишида Эрон расмийларининг Ироқ юртига қилган сафарларига тўхталиб шундай айтдики, Эрон президентининг Ироққа қилган жорий сафари ва Ироқ расмийлари, маҳаллий мутасаддилар, шайхлар ва қавмлар томонидан тантанали кутиб олиниши ҳамда диний пешволар билан учрашувлар ўтказилиши Эрон ислом жумҳуриятининг буюклиги ва шавкатининг янада юксалганини намоён этади.
Эрон ислом жумҳурияти президенти ўринбосари Ироқ халқи ва масъуллари томонидан Эрон юртига юқори иззат кўрсатишини ва уларнинг қалбидан жой олишини ҳамда америкаликлар томонидан нафрат қилиниши сабаби нимада деган саволга жавобан шундай айтдики, Имом Хумайни р.а. таъбири билан айтганда ва Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ҳидоятлари билан айтганда, Эрон ислом жумҳурияти минтақа халқларининг қалбидан жой олди.