Эрон ислом жумҳурияти президенти барча исломий мамлакатларни Қурбон ҳайити билан табриклади
Эрон ислом жумҳурияти президенти барча исломий мамлакатларни Қурбон ҳайити билан табриклади
Эрон ислом жумҳурияти президенти барча исломий мамлакатларни Қурбон ҳайити билан табриклади. Исна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний якшанба куни Қурбон ҳайити арафасида исломий давлатлар етакчиларига мактуб йўллаб уларни ва ҳамма мусулмонларни Қурбон ҳайити билан табриклади. Ҳасан Руҳоний ўзининг табригида, мусулмонларнинг Қурбон ҳайитининг ижтимоий ва маънавий баракасидан баҳраманд бўлишларини истади айниқса, ҳаж мавсумида ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан адолат ва раҳмат билан барқарор бўлган Муҳаммад (сав)нинг дини бўлмиш ҳақиқий Исломнинг чеҳрасини бутун дунёга намойиш этишларига умидвор бўлди. Эрон президенти табригида шундай таъкидландики, мусулмонлар ўзларининг бирликларини мустаҳкамалаш билан бўлиниш ва кина адоватни бир четга суриб қўйишлари керак.