Руҳоний: Янги Зеландиядаги терактлар, исломофобияга қарши курашни янада кучайтириш вақти келганини кўрсатди
Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Янги Зеландияда содир этилган терактларни кескин қоралаб, ушбу ваҳшиёна жиноятар Ғарбдаги исломбадбинлик, динларни камситиш жараёни ва терроризмга қарши кўптомонлама қарши курашни бошлашни вақти етиб келганлигидан давлат бермоқда деб айтди.
Эрон президенти ўз мурожаатида афсус билан айтганда Ғарбдаги айрим давлатлар ҳам исломофобия ва ирқпарастлик оқимини қўллаб- қувватлашмоқда деб қўшимча қилди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Ҳасан Руҳоний ўз мурожаатида, Ғарбдаги айрим ОАВ томонидан бундай жиноятларни нопрофессионал равишда тарқатилгани Ғарб давлатларида мавжуд бўлган ирқпарастлик ҳамда инсон ҳуқуларига нисбатан иккиёқлама сиёсатларнинг яққол далилидир деб изоҳлади.
У ўз сўзларида зулм -истибод ва жиноятлар ҳеч қачон эрксевар ва инсон ҳуқуқлари қадриятларига риоя этадиган инсонларни бефарқ қолдирмайди деб таъкидлади.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Янги Зеланидяда юз берган ушбу даҳшатли жиноят терроризм оқимини илгаригидек Халқаро миқёсидаги муҳим проблемаэканлиги ҳамда унга қарши курашда барча давлатлар саъй ҳаракат қилишлари лозимлигини кўрсатиб берди деб аниқлик киритди.
Руҳоний шунингдек Халқаро ҳамжамият айниқса исломий мамлакатлар инсониятга қарши бундай жиноятларга қарши жиддий аксиламал кўрсатиб ушбу жиноят ҳомийларига нисбатан чоралар кўришлари лозимлигини баён қилди.
Айтиш керакки Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидда жума намозидан кейин содир этилган отишма оқибатида камида 49 киши ҳалок бўлди.
Шифохоналарга 50 га яқин ярадор етказилди.